“Вагнер”га қарши очилган жиноий иш ёпилди – Россия ФХХ
Олам
−
27 Июнь 2023
7694Жорий йилнинг 23 июнь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан бошланган “Вагнер” қуролли қўзғолони иши бўйича тергов жиноий ҳаракатлар тўхтатилгани сабабли тугатилди. Бу ҳақда бугун, 27 июнь куни Россия ФХХнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар қилди.
“Россия Федерацияси ФХХ тергов бошқармаси томонидан 23 июнь куни Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 279-моддаси билан қуролли исён кўтариш факти бўйича қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнида аниқланди. 24 июнь куни унинг иштирокчилари бевосита жиноят содир этишга қаратилган ҳаракатларни тўхтатди. Шу ва тергов учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни инобатга олиб, 27 июнь куни тергов органи жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни Кремль воизи Дмитрий Песков “Вагнер” жангчилари жавобгарликка тортилмаслигини, Пригожинга қарши қуролли исён уюштирганлик иши тўхтатилишини ва унинг ўзи Беларусга жўнаб кетиши мумкинлигини айтганди. Кеча, 26 июнь куни эса “Коммерсант” нашри Россия Бош прокуратурасидаги манбасига таяниб, “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожинга қарши қуролли исён уюштирганлик бўйича тергов иши ҳали ҳам тугалланмагани ёзди.
Пригожиннинг бир кунлик исёни
Жорий йилнинг 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олди. Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилишини талаб қилиб, Москвага боришини эълон қилди. Бу орада Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди. Кечга бориб Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб боргани маълум бўлди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли ҳаракатларни тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пригожин ҳам Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.
LiveБарчаси