Россияда исён кўтарган ўзбекистонлик ишчиларнинг 11 нафари ҳибсга олинди
Олам
−
21 Июль 2020
13332Россиянинг Амур вилоятида жойлашган “Газпром”нинг Амур газни қайта ишлаш заводида 13 июль куни юз берган ишчилар исёниниг 11 нафар “фаол” иштирокчиси ҳибсга олинди.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари, яъни пудратчи ташкилот ходимлари ўртасида патент учун тўловларни амалга ошириш манбалари бўйича ўзаро келишмовчиликлар сабаб ушбу тартибсизлик келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан Амур вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 213-моддаси 2-қисми (безорилик), Ҳудудий тергов қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисми (оммавий тартибсизликларда иштирок этиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.
Аввалроқ, Амур газни қайта ишлаш заводида ишловчи ўзбекистонликларнинг муаммоси ҳал қилингани, аммо тергов ҳаракатлари ўтказилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси