Ваъдага вафо: айрим ҳудудлардаги мактабларда бепул овқат бериш бошланади

Жамият

image

Қорақалпоғистон Респбуликаси ва Хоразм вилояти мактабларининг бошланғич синфларида жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб бепул нонушта бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги тараққиёт стратегияси тўғрисидаги” Президент фармони лойиҳасида айтиб ўтилган.

Тараққиёт стратегиясида камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш йўлга қўйилади.

Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бунда, лойиҳада ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмлар назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябрь ойида сайловолди кампанияси вақтида Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, 1-4 синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга ваъда берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг