Ваҳший қотиллик! Тошкентда эркак ўлдирилиб, мурдаси парчалаб ташланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 май куни Тошкент шаҳрида 31 ёшли оилали эркак ваҳшийларча ўлдирилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га ўз манбаси хабар берди.

7 май куни соат 10:00 ларда 1989 йил туғилган Учтепа тумани, Дилнаво кўчасида яшовчи Р.Р. уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Кейинроқ унинг парчаланган жасади топилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғландик. У бўлган воқеаларни тасдиқлаб, қуйидагиларни маълум қилди.

Воқеа содир бўлган куни Р.Р. Lacetti русумли автомобилида уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Ҳолат бўйича 11 май куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлар давомида аниқланишича, Юнусобод тумани, Боғи-шамол кўчасида яшовчи 1990 йилда туғилган, судланган Ж.А. унга муқаддам сотиб олиш шарти билан ижарага автомашина берган таниши Р.Р. пулдорлигини билиб, унинг пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишга қарор қилган. Шу мақсадда таниши 1991 йилда туғилган, судланмаган М.М. ва С.А. (аёл) билан тил бириктирган.

Telegram мессенжери орқали Р.Р. билан аёл киши сифатида танишиб, СМС хабарлар орқали мулоқотда бўлган ва7 май куни соат 14:00 ларда С.А. ёрдамида Р.Р.ни ўзи яшаб келаётган хонадонга жалб қилиб, хонадон ичида М.М. билан бирга Р.Р.га ҳужум қилиб, уриб-дўппослаб, қўл ва оёқларини арқон билан боғлаб, унинг шими орқа чўнтагида бўлган 400 АҚШ доллари ва 1 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритган.

Шунингдек, Ж.А. ва М.М. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда Р.Р.ни хонадонда ушлаб туриб, ундан пул беришни талаб қилиб, унинг уяли телефонидаги Telegram месенджери орқали ота-онаси И.П. ва Н.П. билан Р.Р. номидан СМС хабарлар алмашган. Р.Р.ни отаси И.П. билан телефон орқали гаплаштириб ва дўсти М.С.ни уйидан 29 000 АҚШ долларини олдириб, шу куни соат 21:45 ларда Юнусобод тумани, Марказ-5 даҳаси, Ш.Рашидов кўчасидаги Германия элчихонаси рўпарасида М.С. билан учрашиб, 29 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритган.

Сўнгра, Ж.А. содир этган жиноятларини яшириш мақсадида, 8 май соат 01:00 ларда Р.Р.га пичоқ тираб, қўл ва оёқлари боғланган ҳолда уйидан етаклаб чиқиб, қурбоннинг ўзи ушбу манзилга бошқариб келган Lacetti русумли автомашинаси юкхонасига мажбуран ётқизиб, икки кун аввал ижарага олинган Яшнобод тумани, Асалобод кўчаси, 17/17-уйга олиб борган. Автомашинани ҳовлига олиб кириб, юкхонадан Р.Р.ни тушуриб, уни етаклаб, ушбу уйнинг айвон хонасига олиб кириб, ўзи билан олиб келган бита билан Р.Р.нинг бош ва танасининг турли қисмларига уриб, қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, Ж.А. ёлланма ишчилар ёрдамида мазкур ховлида чуқур қаздириб, соат 21:00 ларда ўзи билан олиб келган пичоқ билан Р.Р.нинг мурдасининг бўлакларга ажратиб, қаздирган чуқурга кўмиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Ж.А.нинг ҳаракатларида қасддан одам ўлдириш жиноят таркиби мавжудлигини ҳисобга олиб, жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 137-моддаси 1-қисмидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и” банди ва 164-моддаси 3-қисми “г” бандига қайта малакаланган. Гумондорлар қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура қотллик

Баҳолаганлар

3142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг