ЎзТест директорининг ҳам “отнинг калласидек” ойлиги ҳақидаги маълумот тарқалди
Жамият
−
04 Апрель 2023
35715Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларга Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" (ЎзТест) давлат муассасаси бош бухгалтери бир ой учун 310 миллион сўмдан кўпроқ ойлик олгани ҳақида хабарлар сиздирилган эди. Энди эса ташкилот директорининг ойлик маоши кўрсатилган жадвал нусхаси тарқалди.
Айтилишича, марказ директори Жамшид Ғаниевга икки ой учун қарийб 136 млн сўм ойлик маош ҳисобланган. У январь ойи учун 50 976 280 сўм, февраль учун эса 84 908 480 сўм олган бўлиши мумкин.
Хабарларда келтирилишича, Жамшид Ғаниевнинг ойлиги ходимларнинг олаётгандан 20-30 марта кўпроқ. Яъни, оддий ходимларнинг ойлиги 3-4 миллион сўмни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" Матбуот хизмати бош бухгалтери ҳақида тарқалган хабарлар бўйича муносабат билдириб, ташкилот томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди. Аммо иккинчи хабар бўйича ҳозирча тушунтириш берилгани йўқ.