Узоқ ўсишдан кейин доллар курси пасайди
Жамият
−
27 Июль 2020
18269Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 28 июлдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 207 сўм 69 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 70 тийинга арзонлашди.
1 евро курси 11 896 сўм 4 тийинга баҳоланиб, 229 сўм 69 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 26 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 142 сўм 37 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.