ЎзМТДП “Ичан қалъа” ҳудудидаги шўрланиш ва емирилишларга қарши таклифлар ишлаб чиқди
Жамият
−
17 Июль 2019
3400Кеча, 16 июль куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллик ҳисобот анжумани ўтказилди. Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Марказий кенгаши ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўтган давр мобайнида ЎзМТДП фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан парламент ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиш бўйича ЎзМТДП фракцияси, партия ва Хоразм Маъмун академияси ҳамкорлигида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хоразм вилояти Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музейи қўриқхонасининг сақланиш ҳолати ва туристларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилган, натижада мазкур меъморий обида ҳудудида аниқланган шўрланиш ва емирилишни олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирига киритилган.
Матбуот анжуманида маълум қилинишича, фракция томонидан ҳудудлар кесимида барча туман ва шаҳарларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида жойларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинган. Шунингдек, ўрганишлар давомида жойларда бирламчи тиббиёт муассасаси раҳбарларининг ахбороти эшитуви ташкил этилган.
Ўтган давр мобайнида ЎзМТДП фракцияси аъзоларининг қонунчилик ташаббуслари ҳамда Қонунчилик палатасига келиб тушган қонун лойиҳаларига кўра, мамлакатда соғлиқни сақлаш борасида “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида”ги, “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги, “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги каби қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, муҳокамаларга киритилди.
Жойларда ЎзМТДП фракцияси аъзолари томонидан 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурига мувофиқ, ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларидаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан ҳисобот даврида ўз сайлов округларида учрашувлари ташкил этилди. Учрашув доирасида республика даражасидаги кўтарилган масалаларнинг ёчимини таъминлаш мақсадида 46 та депутатлик сўровлари тегишлилигига кўра, вазирлик ва идораларга юборилган.
Мулоқотлар натижасида фракция аъзолари томонидан 1 567 та хонадон, 1 106 та ижтимоий соҳа объектлари, 621 та маҳалла фуқаролар йиғинларига, жами 3 814 та объектларга ташриф буюрилиб, уларнинг бугунги реал ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан яқиндан танишиб, таҳлил қилинган. Ушбу учрашувларга 40 минг нафардан ортиқ аҳоли қамраб олиниб, мазкур учрашувларда аҳоли томонидан асосан уй-жой, коммунал (760 та), аҳоли бандлиги (126 та), таълим (520 та), соғлиқни сақлаш (311 та), банк кредит (113 та), тадбиркорлик (138 та), транспорт ва йўл қурилиши (341 та) каби соҳалардаги мавжуд муаммолар аниқланган. Аниқланган 1 921 та муаммо фракция аъзолари томонидан ва тегишли маҳаллий давлат органлари ҳамкорлигида жойида ҳал этилган бўлса, 124 та республика миқёсида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тегишли вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига юборилиб, бугунги кунда ижроси қатъий назоратга олинган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь