“Ўзкомназорат”га янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
21 Сентябрь 2020 9145 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи тайинланди. Унга кўра, Ғолибшер Мелибоевич Зияев инспекцияга раҳбар бўлди.
У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Инспекциянинг аввалги бошлиғи Асаджон Хўжаев июль ойида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинланган ва шу муносабат билан Инспекция бошлиғи лавозимидан озод этилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь