АОКАга янги директор тайинланди. У ҳам Президент Матбуот котиби бўлган

Жамият 7541
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Администирацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорини тайинлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Унга кўра, Асаджон Хўжаев агентлик директори лавозимини эгаллади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

2018 йилнинг тўртинчи чорагидан 2020 йилнинг январигача ушбу лавозимда Комилжон Алламжонов фаолият юритган эди. Кейинроқ, директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов вақтинча директор вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият олиб борди. 
 
Маълумот учун, Асаджон Хўжаев Тошкент электротехника алоқа институтини тугатган. 2001 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги давлат қурилиш академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича Асаджон Хўжаев электр алоқаси бўйича муҳандис, иқтисодиёт магистранти.
 
Хўжаев 1995-2001 йилларда Алоқа вазирлигида, Почта ва телекоммуникация агентлигининг марказий аппаратида ишлаган. “Ўзбекистон почтаси” давлат акционерлик компанияси раҳбарининг биринчи ўринбосари, “Узинфоком” Компьютер ва информацион технологияларни ривожлантириш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимларини эгаллаган.
 
2011 йилдан 2012 йилгача Интеллектуал мулк агентлигини бошқарган. 2012 йилдан 2017 йилгача эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида директорлик қилган.

Асаджон Хўжаев бунгача Ўзбекистон Респуликасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 
 
4 фарзанднинг отаси бўлган Асаджон Хўжаев 2017 йилнинг март ойидан август ойигача Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3
t
×