Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномаси берилади
Жамият
−
10 Июль 2019
2905Жорий йилнинг 9 июль кун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади.
Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар – хизматлар кўрсатишни, ишлар бажаришни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган шахслардир.
Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ойдан 12 ойгача муддатга, меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар берилади.
Аризалар 3 кунда кўриб чиқилади.
Гувоҳномада кўрсатилган давр пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига киритилади.
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга банклардан Бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобига имтиёзли микрокредитлар ажратилади.
LiveБарчаси