Ўзи ва икки боласини каналга ташламоқчи бўлган аёл кечирим сўради

Жамият

image
Ўзи ва болаларини каналга ташламоқчи бўлган аёл воқеа тафсилотларини гапириб берди north_east

Ўзи ва болаларини каналга ташламоқчи бўлган аёл воқеа тафсилотларини гапириб берди

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида аёл ўзи ва икки фарзандини “Дўстлик” каналига оқизиб, жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабар берган эдик.

Кейинроқ, аёл Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтди.

Ҳозирда ҳолат Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ИИББ томонидан назоратга олинган. Аёлнинг ўзи эса Ўзбекистон халқидан кечирим сўради.

“Бутун Ўзбекистон халқига бугундан кейин болаларимни оқ ювиб, оқ тарашга ваъда бераман. Болаларимни сувга ташлаш ниятим йўқ эди. Асабим қўзиб тургани учун оғзимдан ўша фикрлар чиқиб кетган, тан оламан. Узр сўрайман”, деган аёл “Севимли” телеканали лавҳасида.

Эслатиб ўтамиз, аёлни канал олдида болаларини сувга ташлаш ниятида турганида Ширин шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бекобод

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг