Ўзгидромет йил охиригача ҳаво қандай бўлишини очиқлади

Бу қизиқ

image

Бу йилнинг декабрь ойи нисбатан совуқ ҳаво билан бошланади. Совуқ об-ҳаво деярли декабрm ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди. 

1 декабрдан ҳароратнинг пасайиши бошланди ва 3-5 декабрга келиб республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни кечалари 4-7 даража совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача,  баъзи жойларда 1-2 даража совуқгача, шимолда кечалари 10-13 даража совуқгача, кундуз кунлари 4-7 дааража совуқгача пасаяди. 

Ҳатто республиканинг энг жанубий қисмида ҳам совуқ бўлади, ҳарорат кечалари 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари 3-6 даража илиқгача пасаяди. 

Республика бўйича 5 декабргача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 5-10 декабрь кунлари даврида республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича айрим кунларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. 

Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида меъёрий қийматларга яқин бўлган фонда ҳаво ҳарорати кечалари 2-7о илиқдан 2-7 даража совуқгача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даража илиқгача ўзгариб туриши кутилмоқда. 

Қайд этилишича, ўтган 2021 йилнинг декабрь ойи охирги 20 йил ичида энг илиқ йил бўлган. Ушбу давр учун 2002, 2011 ва 2020 йилларнинг декабрь ойлари эса энг совуқ бўлди. 

Тошкентда сўнгги 20 йил ичида декабрь ойидаги энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати 20-23 даража илиқгача кўтарилган, энг совуқ даврларда эса ҳарорат кечалари 12-15 даража совуқгача пасайган эди. 

Таққослаш учун шуни айтиш мумкинки, метеорологик кузатувларнинг барча даврлари (150 йилдан кўп) учун Тошкентда энг паст ҳарорат 20-23 даража совуқни ташкил этган, 1930 йилнинг декабрь ойида эса 27-29 даража совуқгача бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

2911

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг