Ўзгидромет янги ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 5-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 5 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 6 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6-7 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 6 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 7 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 5-6 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 7 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6-7 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 25-27 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 5 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 6 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 7 февралда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 5-6 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 7 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6-7 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 25-27 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 5 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 6 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 7 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 5-6 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 7 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6-7 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 25-27 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 5 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 6 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади, 7 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 5-6 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 7 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 6-7 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво  бироз булутли бўлади, 5-6 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 5 феврал кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6-7 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 февралда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 6-7 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг