Ўзгидромет тошкентликларга огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
18 Июнь 2023 37383 1 дақиқа
Бугун, 18 июнь куни пойтахт Тошкентда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Хабибуллаев ўзининг Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.
Бугун, 18 июнь Тошкент шаҳрида соат 17:00 дан 21:00 вақт оралиғида конвектив булутларнинг жадал ривожланиши билан шамол тезлиги 13-15 м/с гача кучайиши баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
“Ўзгидромет пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўрайди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель