Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
06 Март 15377 1 дақиқа
Жорий йилнинг 9-12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, 9-11 мартда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
10-12 март кунлари ҳаво ҳарорати: республика шимолида кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача, қолган ҳудудларда 11-12 мартда: кечалари 0-3 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди.
Эслатиб ўтамиз, 7-9-10 март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг 8 та вилоятида сел келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси