Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
15:23 6202 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 2-6 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, шу жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шахрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Live
Барчаси