Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
21 Февраль 70850 1 дақиқа
Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ҳамда чанг тўзонлари кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Сурхондарё, Андижон, Фарғона вилоятларида ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 20-23 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 21-22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжудлиги ҳақида хабар берганди.
Live
Барчаси