Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
30 декабр 2025 13423 1 дақиқа
2025 йил 31 декабрь – 2026 йил 5 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш эълон қилди.
Шу жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август