Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
10 Январь 2023
83779Эртага, 11 январдан 16 январгача Ўзбекистоннинг 7 вилояти ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақдаги огоҳлантириш Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилди.
Қайд этилишича, 11-16 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
• Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Фориш туманларида;
• Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ, тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
• Наманган вилояти: Поп туманида;
• Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Огоҳлантиришда тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023