Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистоннинг 2 вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16-23 март кунлари ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилоятининг Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
  • Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейди Ўзгидромет бош директори Ҳабибуллаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет қор кўчиш хавфи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг