Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди
Бу қизиқ
−
15 Апрель 2022
66772Жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.
18-20 апрелда Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдирорқ бўлиши мумкин, жумладан:
• 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
• 19-20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
• 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
• 19-20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
18-20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда.
19-20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь