Ўзгидромет 7 вилоят аҳолисига шошилинч огоҳлантириш йўллади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази 7 вилоят аҳолисига қор кўчиш хавфи муносабати билан тезкор огоҳлантириш билан чиқди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. 

Шунингдек, жорий йил 14-20 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: 

•    Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида; 

•    Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида; 

•    Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;

•    Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

•    Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида; 

•    Наманган вилояти: Поп туманида; 

•    Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет жорий ҳафта охиригача мамлакатда кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкинлиги, 14-16 февралда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шунингдек, 9 та вилоятда сел келишидан огоҳлантириш берган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Об-ҳаво Гидрометеорология хизмати маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made