Ўзгидромет 6 вилоят аҳолисига шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
05 Январь 2023
53376Гидрометеорология хизмати маркази шошилинч ахборот билан чиқиб, Ўзбекистоннинг 6 вилоятидаги айри ҳудудлар аҳолисини 5 кун муддат ичида кузатилиши мумкин бўлган қор кўчкиларидан огоҳлантирди.
Жорий йилнинг 5-10 январь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.