“Ўзга сайёраликлар” жанги Роналдусиз ўтади
Спорт
−
01 Февраль
5507“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду аргентиналик футболчи Лионель Месси тўп сурадиган “Интер Майами” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушмайди. Бу ҳақда Саудия клуби бош мураббийи Луиш Каштру маълум қилди.
Манбага кўра, Роналду ҳозирда жароҳатидан тикланишнинг сўнгги босқичини ўтамоқда. Футболчининг жароҳати “Ал-Наср”нинг ўтган ҳафта Хитойга сафари чоғида маълум бўлди. Шу сабаб мамлакатда иккита ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.
Ўз навбатида Роналдунинг жароҳати боис, клубнинг Хитойдаги турнеси бошқа муддатга қолдирилди, бу эса хитойлик ишқибозларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Маълумот учун, “Ал-Наср”-“Интер Майами” ўйини бугун, 1 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.
LiveБарчаси