ЎзДЖТСУда хорижий ОТМларнинг қўшма факультетлари очилмоқда
Жамият
−
13 Июль 2019
5173Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида хорижий олий таълим муассасаларининг қўшма факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Қарор билан Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилади:
• 2019/2020 ўқув йилидан Беларусь давлат жисмоний тарбия университети билан ҳамкорликдаги жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультети;
• 2020/2021 ўқув йилидан П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультети.
Шунга кўра, қўшма факультетларнинг асосий вазифалари белгиланди.
Қўшма факультетлар учун контракт миқдори миллий валютада, Университет ва тегишли хорижий университетлар билан келишиб белгиланади.
Қўшма факультет битирувчиларига Ўзбекистонда ҳамда тегишлича Беларусь Республикаси ёки Россия Федерациясида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган дипломлар берилади.
LiveБарчаси