“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси ишдан олинди

Жамият

image

“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Акбар Султонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, пойабзал ишлаб чиқаришда мода ва дизайн тез ўзгармоқда. Корхоналар ҳозирдан замон талабига мос ҳолда ишламаса, нафақат ташқи, балки ички бозорда ҳам рақобат қила олмаслиги таъкидланган.

Лекин “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти соҳага янгилик олиб кирмагани, пастга тушиб ишламаган.

Пойабзал ишлаб чиқарадиган 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган бўлса, яна 120 таси қувватини ярмидан ҳам фойдаланмаяпти. Қолип, боғич, фурнитура бўйича ҳалигача импортга боғлиқлик бор.

Оқибатда ўтган йили экспорт бўйича ваъда қилган 250 миллион долларнинг 40 фоизи ҳам таъминлангани йўқ. Уюшманинг бу йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режаси ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилган.

Шу муносабат билан “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси А.Султоновни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзчармсаноат Акбар Султонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг