Uzcard тўлов тизими ишламай қолди
Жамият
−
28 Август 6948 1 дақиқа
Бугун, 28 август куни Uzcard карталари билан боғлиқ амалиётларда носозликлар кузатилмоқда. "Ягона умумреспублика процессинг маркази" АЖ буни Uzcard тизимида олиб борилаётган режадан ташқари профилактика ишлари билан изоҳлади.
Билдирилишича, вақтинчалик узилишлар қуйидагиларда кузатилмоқда:
- банкоматлар (АТМ),
- E-POS ва POS терминаллари,
- халқаро банк карталари,
- чет элда кобейдж карталари фаолиятида кузатлаётган бўлиши мумкин.
Шунингдек, Uzcard сайтида ҳам носозлик кузатилмоқда.
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва мутахассисларимиз ушбу носозликларни бартараф этиш ва тизимнинг барқарор ишлашини тиклаш устида иш олиб бораётганини маълум қиламиз. Тушунганингиз учун ташаккур!” дейилади хабарда.