“Ўзбекнефтгаз”га қарашли қарийб 300 млн сўмлик қувур ва қора металлар талон-торож қилинди

Жамият

image

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳудудий бошқарма масъул ходимлари 297,8 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда бошқармага қарашли Сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари Н.Б. ва Б.У. жами 297,8 млн сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жавобгар шахс Н.Б. ва Б.У.ларга нисбатанЖиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

талон-торож

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг