Юлдуз Усмоновадан тортиб Шерали Жўраевгача санъаткорлар мактабларга китоб совға қилди
Жамият
−
27 Март 2019
15988“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мамлакатда давом этаётган китоб улашиш акциясига қўшилди. Муассаса таниқли санъаткорлар билан биргаликда мактабларга китоблар улашди. Бу ҳақда муассаса Матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги айрим мактабларга китоблар совға қилинди.
Жумладан, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров бошчилигида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов ва хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 248-сон мактабига ташриф буюрди.
Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Юлдуз Усмонова, Ғуломжон Ёқубов Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги 6-сонли мактабга бориб, шахсий кутубхоналаридаги турли жанрдаги адабиётлардан мактаб кутубхонасига совға қилди.
LiveБарчаси