Ўзбекистоннинг ЖЧдаги эҳтимолий рақиблари биттага камайди

Спорт

image

Бугун, 27 март куни қитъалараро плей-офф учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ямайка терма жамоаси Янги Каледония устидан ғалаба қозонди.

Мексикада бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Бейли Кадамартери ягона гол муаллифига айланди. Шу тариқа, Ямайка мундиал йўлланмаси учун финал босқичига йўл олди.

Шунингдек, плей-офф босқичининг иккинчи учрашувида Боливия терма жамоаси Суринам устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда улар Ироқ билан мундиал йўлланмаси учун курашади. 

Ямайкаликлар эса қитъалараро плей-офф финалида жорий йилнинг 31 март куни Мексикада Конго терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс ғолиби Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга Жаҳон чемпионатининг “К” гуруҳидан жой олади.

Маълумот учун, ушбу гуруҳда Ўзбекистондан ташқари Португалия ва Колумбия терма жамоалари ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Ямайка Янги Каледония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг