Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи кўрилмоқда

Олам

image

Женевада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф кун тартиби бўйича бир қатор халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашув ўтказилган.

Кеча, 14 март куни Жамшид Хўжаев ЖСТ Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан музокаралар олиб борди. Учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш масалалари, жумладан, жорий йилнинг 14-15 март кунлари Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди. 

ЖСТ Бош директори Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни доирасидаги ҳаракатларини, йирик аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар олиб бораётганини юқори баҳолади.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 2 кун давомида ўтказиладиган мазкур йиғилишда республика савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилади.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг