Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи элчиси тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор эчиси Ойбек Шахавдинов кеча, 7 март куни Венгрия пойтахтига борди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Ойбек Шахавдинов Будапештга тайинланишидан олдин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

46 ёшли дипломат Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат юридик университети (магистратура), Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг таржимонлар тайёрлаш курсини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган, сўнгра ТИВнинг Европа давлатлари билан ҳамкорлик бошқармасида референтликдан бошқарма бошлиғи сингари дипломатик хизматнинг барча босқичларини босиб ўтган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ишлаган.

Шахавдинов инглиз, рус ва франсуз тилларини мукаммал билади. У Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси саналади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистоннинг Қатарга тайинланган биринчи элчиси Ашраф Хўжаев Доҳага етиб борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Будапешт Ойбек Шахавдинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг