Ўзбекистоннинг Венесуэлага қарши асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
30 Март 4538 1 дақиқа
Бугун, 30 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series халқаро ўртоқлик турнири доирасида Венесуэлага қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув учун Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби эълон қилинди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ушбу баҳсни қуйидаги таркиб билан бошлайди:
Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да бошланади.
Тошкент мезбонлигидаги ушбу турнир FIFA тасарруфида ташкил этилмоқда. Шунингдек кун доирасида Габон ва Тринидад Тобаго қарама-қаршилиги ҳам бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 27 март куни ўтказилган Габонга қарши баҳсда Элдор Шомуродов, Жаҳонгир Ўрозов ва Алишер Одиловнинг голлари эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Live
Барчаси