Ўзбекистоннинг уч вилоятида 73 минг гектар ер майдонининг ижара муддати 30 йилга узайтирилди
Жамият
−
11 Август 2023
6813Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида дастлабки босқичда 10 йил муддатга ижарага берилган 73 минг гектар ер майдонининг ижара муддати 30 йилга узайтирилиши белгиланди. Бу ҳақда бугун, 11 август куни Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселекторда маълум қилинди.
Айтилишича, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида атиги 15 фоиз ерлар эҳтиёжманд оилаларга берилган.
Шунингдек, бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилган. “Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилиниши айтилган.
Бундан ташқари, йиғилишда пахта ва ғалла майдонларини қисқартириб, бу йили кузда ва келгуси йил баҳорида яна 70 минг гектар экин ерларини аҳолига тарқатиш режа қилингани маълум қилинган.
Бироқ ҳокимлар бугунги кунгача ажратилган 200 минг гектар ердан самарали фойдаланишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилган. Айтилишича, сув таъминоти ва унумдорлиги яхши бўлмагани учун жами ерларнинг 13 минг гектари ёки 8 фоизи қаровсиз турибди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь