Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият
−
14 Январь 2022 4368 1 дақиқа
Жорий йилнинг 14 январидан 19 январигача Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Марказ маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 январидан 18 январигача Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади.
Ушбу вақт оралиғида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
18 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Live
Барчаси