Диққат! Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келмоқда

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 15 январидан 18 январигача Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15-16 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда.

15-16 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида эса 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

18 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида хам шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

15-18 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

912

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг