Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги топ 10 ҳамкорлари маълум бўлди

Жамият

image

2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги энг йирик 10 та ҳамкор давлатлар орасида Хитой (экспорт — 2,3 миллиад доллар, импорт — 4,4 миллиард доллар) юқори ўринни эгаллади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, рўйхатнинг кейинги ўринларидан Россия (6,6 миллиард долларлик савдо айланмаси; экспорт — 1,9 миллиард доллар, импорт — 4,7 миллиард доллар) ва Қозоғистон (3,5 миллиард долларлик савдо айланмаси; экспорт — 1,0 миллиард доллар, импорт — 2,5 миллиард доллар) жой олган. 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ 10 ҳамкорлари орасида Туркия (3 миллиард долларлик савдо айланмаси; экспорт — 1,5  млрд, импорт — 1,5 млрд доллар), Корея (1,7 миллиард долларлик савдо айланмаси: экспорт – 46 миллион, импорт – 1,6 миллиард доллар) ва Қирғизистон (савдо айланмаси – 852,5 миллион, экспорт – 710,9 миллион, импорт – 141 миллион доллар) ҳам бор.

Кейинги поғоналар қуйидагича кўриниш олган:

•  Германия (савдо айланмаси – 675,4 миллион, экспорт – 60,8 миллион, импорт – 614,6 миллион доллар);

•  Туркманистон (савдо айланмаси – 626,1 миллион, экспорт – 175,5 миллион, импорт – 450,6 миллион доллар);

•  Украина (савдо айланмаси – 622,5 миллион, экспорт – 202,6 миллион, импорт – 419,9 миллион доллар);

•  Афғонистон (савдо айланмаси – 576,7 миллион, экспорт – 573,2 миллион, импорт – 3,5 миллион доллар).

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг январь—ноябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларга тенг бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг