Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги топ 10 ҳамкорлари маълум бўлди
−
04 January 2022 6156 2 minutes
2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги энг йирик 10 та ҳамкор давлатлар орасида Хитой (экспорт — 2,3 миллиад доллар, импорт — 4,4 миллиард доллар) юқори ўринни эгаллади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, рўйхатнинг кейинги ўринларидан Россия (6,6 миллиард долларлик савдо айланмаси; экспорт — 1,9 миллиард доллар, импорт — 4,7 миллиард доллар) ва Қозоғистон (3,5 миллиард долларлик савдо айланмаси; экспорт — 1,0 миллиард доллар, импорт — 2,5 миллиард доллар) жой олган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ 10 ҳамкорлари орасида Туркия (3 миллиард долларлик савдо айланмаси; экспорт — 1,5 млрд, импорт — 1,5 млрд доллар), Корея (1,7 миллиард долларлик савдо айланмаси: экспорт – 46 миллион, импорт – 1,6 миллиард доллар) ва Қирғизистон (савдо айланмаси – 852,5 миллион, экспорт – 710,9 миллион, импорт – 141 миллион доллар) ҳам бор.
Кейинги поғоналар қуйидагича кўриниш олган:
• Германия (савдо айланмаси – 675,4 миллион, экспорт – 60,8 миллион, импорт – 614,6 миллион доллар);
• Туркманистон (савдо айланмаси – 626,1 миллион, экспорт – 175,5 миллион, импорт – 450,6 миллион доллар);
• Украина (савдо айланмаси – 622,5 миллион, экспорт – 202,6 миллион, импорт – 419,9 миллион доллар);
• Афғонистон (савдо айланмаси – 576,7 миллион, экспорт – 573,2 миллион, импорт – 3,5 миллион доллар).
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг январь—ноябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларга тенг бўлган.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November