Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди
Жамият
−
18 Август 2021
4569Жорий йилнинг январ-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд AҚШ долларини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 8,1 млрд долларга тенг бўлиб, унинг 5,4 млрд доллари маҳсулотлар, 1,3 млрд доллари эса хизматлар экспортига тўғри келади.
Ташқи савдо айланмасининг катта қисмини импорт ташкил қилади. Унинг умумий ҳажми 13,4 млрд бўлиб, маҳсулотлар экспорти 12,6 млрд доллар, хизматлар экспорти эса 843,4 млн долларга тенг.
Маълумот ўрнида, экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ 5,3 млрд AҚШ долларини ташкил қилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023