Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Local

image

Жорий йилнинг январ-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд AҚШ долларини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 8,1 млрд долларга тенг бўлиб, унинг 5,4 млрд доллари маҳсулотлар, 1,3 млрд доллари эса хизматлар экспортига тўғри келади.

Ташқи савдо айланмасининг катта қисмини импорт ташкил қилади. Унинг умумий ҳажми 13,4 млрд бўлиб, маҳсулотлар экспорти 12,6 млрд доллар, хизматлар экспорти эса 843,4 млн долларга тенг. 

Маълумот ўрнида, экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ 5,3 млрд AҚШ долларини ташкил қилган.


Tags

Rate Count

161

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends