Ўзбекистоннинг расмий тур компанияси – SOFA MARVA TOUR раҳбарияти Саудия Ҳаж ва Умра вазири билан учрашди
Бизнес
−
19 Февраль
3660Кеча, 18 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон Ар-Рабиъа Ўзбекистонда бўлиб, пойтахт Тошкентда Умра зиёратини ташкил этувчи расмий тур компаниялар раҳбарлари билан учрашди. Улар орасида кўп йиллик тажриба ва ишончга эга бўлган SOFA MARVA TOUR жамоаси ҳам бўлиб, тур компания раҳбари Авазбек Тошпўлатов вазир Тавфиқ бин Фавзон Ар-Рабиъа билан яккама якка учрашиб, Умра зиёратини амалга оширишдаги мавжуд вазият юзасидан мулоқот қилди.
Учрашув давомида зиёратчилар учун долзарб бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинган.
Маълумки, сўнгги кунларда Умра зиёратини амалга оширишни режа қилган фуқаролар менингитга қарши вакцина билан эмланганлиги ҳақидаги сертификатга эга бўлиши зарурлиги ҳақидаги гаплар тарқалди. Вазир Тавфиқ бин Фавзон Ар-Рабиъанинг учрашувда маълум қилишича, ҳозирда Умра зиёрати учун вакцина талабига оид қарор вақтинча тўхтатилган.
“Вазир жаноблари ушбу талаб қайта кучга кириши мумкинлигини таъкидлаб, бу борада олдиндан огоҳлантириш берилишини маълум қилдилар”, дейди SOFA MARVA TOUR компанияси раҳбари Авазбек Тошпўлатов.
Мулоқотда, шунингдек, Макка шаҳридаги йўл таъмирлаш ишлари хусусида ҳам сўз борган. Ҳозирда зиёратчилар учун ноқулайлик туғдираётган йўл қурилишлари Рамазон ойигача якунланиши ва тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
“Бу янгилик бизни қувонтирди, чунки зиёратчилар учун янада қулай шароит яратилади”, дейди SOFA MARVA TOUR компанияси раҳбари.
Умра визасини олиш жараёнини янада соддалаштириш, унинг тезроқ берилишини таъминлаш ҳамда Умра визаси билан келган зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланган.
Қолаверса, Рамазон ойида Умра зиёрати билан боғлиқ тирбандликларни олдини олиш мақсадида янги йўллар ва автобус қатнови тизими яхшиланади. Бу эса зиёратчиларга катта қулайлик яратади.
“Бундай янгиликлар ва эътибор бизни қувонтиради. SOFA MARVA TOUR жамоаси ўлароқ Ҳаж ва Умра вазирлигининг бизга ажратган вақти ва алоҳида эътибори учун миннатдорлик билдирамиз!” дейди SOFA MARVA TOUR компанияси раҳбари Авазбек Тошпўлатов.
Маълумот ўрнида, SOFA MARVA TOUR компанияси 2022 йилдан буён фаолият юритиб келаётган бўлиб, 30 мингга яқин фуқаролар ушбу компания орқали Умра зиёратини амалга оширган.
Мурожаат учун телефон: +998 97 450 16 82, +998 33 507 66 66
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси