Ўзбекистоннинг Пара Осиё ўйинларидаги медаллари сони 45 тага етди

Спорт

image

Хитойда бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан яна 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -70 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Муниса Мадримова делегация ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.

Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J1 классида +70 кг вазн тоифасида қатнашган Феруза Эргашева ҳам кумуш медални қўлга киритди.

Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Муслима Нуриддинова 107 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.

Пара велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган Ғолиббек Мирзаёров якунда маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медал эгасига айланди.

Шунингдек, пара велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган Азимбек Абдуллаев ҳам делегация ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов 204 кг натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пара Осиё медаллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг