Ўзбекистон Пара осиё ўйинларининг бугунги кунини ҳам олтин билан бошлади
Спорт
−
25 Октябрь 2023
4104Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан ҳозиргача битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Пара енгил атлетиканинг T13 класида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Дониёр Ахмедов 6.88 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов 204 кг натижа билан бронза медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 октябрь – Ханчжоуда бўлиб ўтаётган VI ёзги Пара Осиё ўйинларининг 2-кунида спортчилар мамлакат делегацияси ҳисобига 6 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўшиб қўйди.
LiveБарчаси
Трамп сайловда ғалаба қозонди.
06 Ноябрь