Ўзбекистоннинг кимдан қанча қарзи борлиги айтилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Давлат ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд. АҚШ долларига ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етгани ҳақида хабар берган эдик.

Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг халқаро молиявий институтларидан жалб қилган ташқи қарз портфели ҳажми 8,9 млрд АҚШ долларини ташкил этяпти. Мазкур кредитлар узоқ муддат (30 йилгача) ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларида тақдим этилган.

Хусусан, давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд доллар) ҳиссасига тўғри келади.

Қайд этилишича, давлат ташқи қарзининг манбалари диверсификацияси таъминланган бўлиб, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига давлат ташқи қарзининг 46,3 фоизи тўғри келади.

Ўзбекистон Республикасининг асосий кредиторлари Хитой Эксимбанки, Хитой давлат тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва ташкилоти ва бошқа мамлакатларнинг хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келиб, асосан турли инвестицион дастурларни Ҳукумат кафолатлари остида молиялаштирилиши учун қарз маблағлари жалб этилган.

Кредиторлар олдидаги қарздорлик бўйича харажатлар давлат корхоналари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш натижасида тушган маблағлар ҳисобидан сўндирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

661

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг