Ўзбекистоннинг Хитойга қарши асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
17 Январь 3239 1 дақиқа
Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги чорак финал доирасида Хитойга қарши майдонга чиқади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоанинг ушбу учрашув учун асосий таркиби эълон қилинди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойга қарши учрашувни қуйидаги таркиб билан бошлайди:
Учрашув “Принс Фейсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 16:30 бошланади.
Шу кунга қадар бу ёш тоифасидаги жамоалар 3 марта ўзаро тўқнаш келган. Бу учрашувларнинг 2 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, битта учрашувда томонлар муроса йўлини танлаган.
Маълумот учун, Хитой олимпия терма жамоаси Осиё кубоги “Д” гуруҳида 2 та дуранг ва 1 та ғалаба қайд этган ҳолда 2‑ўрин билан чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса “C” гуруҳида 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этиб, 1‑ўрин билан мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс ғолиби ярим финалда Вьетнам билан тўқнаш келади.
Live
Барчаси