Ўзбекистоннинг “қора рўйхат”ларга тушишига сабаб бўлган омилга барҳам берилди – Мирзиёев
Жамият
−
24 Март 2022 10684 1 дақиқа
Кўп йиллар давомида Ўзбекистонни турли “қора рўйхат”ларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 март куни биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми очилишидаги нутқида сўз очди.
“Ислоҳотларимизнинг муҳим йўналиши сифатида мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш, демократик медиа макон яратиш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.
Оммавий ахборот воситаларини “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш, давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисобдорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдамиз.
Бу борадаги энг муҳим ютуғимиз шуки – биз жамиятимизда “ёпиқлик муҳити”дан қутулиб, Янги Ўзбекистон пойдеворини айнан эркинлик ва адолат тамойиллари асосида барпо этмоқдамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент мамлакатда болалар ва мажбурий меҳнат бартараф этилганининг эътирофи сифатида яқинда халқаро “Cotton Campaign” коалицияси ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинганини таъкидлади.
Live
Барчаси