Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли тезроқ ўсяпти?

Жамият

image

Ўзбекистон ҳудудлари кесимида Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси қолганларига нисбатан тез ўсмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1,3% (1 981,8 минг киши);
  • Андижон вилояти – 2,1% (3 338,2  минг киши);
  • Бухоро вилояти – 1,7% (2 016,6  минг киши);
  • Жиззах вилояти – 2,3% (1 483,1 минг киши);
  • Қашқадарё  вилояти – 2,2% (3 499,1 минг киши);
  • Навоий вилояти – 2,1% (1 060,6 минг киши);
  • Наманган вилояти – 2,3% (3012,5  минг киши);
  • Самарқанд вилояти – 2,2% (4 137,9 минг киши);
  • Сурхондарё  вилояти – 2,3% (2 821,9 минг киши);
  • Сирдарё вилояти – 2% (900,9 минг киши);
  • Тошкент вилояти – 1,8% (3007 минг киши);
  • Фарғона вилояти – 2,1% (3 994,8 минг киши);
  • Хоразм вилояти – 1,8% (1 965,2 минг киши);
  • Тошкент шаҳри – 3,3% (2 978,2 минг киши).

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли аҳоли сони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг