Ўзбекистоннинг икки вилоятида “валютчик”лар ушланди

3-саҳифа

image

Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний пул айирбошлаш билан шуғулланаётганлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Билдирилишича, департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро бошқа бир шахсга жами 4 минг 500 АҚШ долларини 55,9 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Унинг ёнидан 105 минг Россия рубли (1 минг 191 АҚШ доллари) ва 70,3 млн сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Шунингдек, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган яна икки шахс бошқа бир фуқародан жами 3 минг 500 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинган.

"Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган", дейилади департаментнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида валюталарни ноқонуний йўл орқали айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар жиноят устида ушланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура валютчик пул айирбошлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг