Ўзбекистоннинг икки вилоятида қор ёғди (видео)
Жамият
−
06 Май 2023
44442Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Деҳқонобод туманларида ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин тумани денгиз сатҳидан 2 км юқориликдаги “Зомин санаторияси” атрофида қор ёғди. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Бугун, 6 май соат 8:30 ҳолатига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тоғли “Кўл” кузатув станциясида ҳаво ҳарорати 3 даражани ташкил этган.
Эрта тонг станцияда ҳарорат нол даражага яқинлашган ва айни дам Қашқадарё вилояти тоғли ҳудудларидан нам ҳаво оқими ўтаётгани учун денгиз сатҳидан 2 км дан юқори тоғли ҳудудларда қор ёғган.
Хусусан, вилоятнинг Китоб тумани тоғли “Аспидухтар” ва “Деновбулоқ” қишлоқларида қор ёғиб ўтган.
Шунингдек, Яккабоғ тумани тоғли “Зармас” қишлоғи ҳамда Деҳқонобод тумани Ойбек тоғли жойлари ҳам оппоқ қор билан қопланган.
Шу билан бирга, Шаҳрисабз тумани тоғли “Саричашма” қишлоғида айни дамда қор ёғмоқда.
Маълумотларга кўра, вилоятнинг денгиз сатҳидан 2200 метр юқори тоғли қишлоқларида ёққан қор ҳодисалари ва ҳароратнинг нол даражагача пасайиши ҳудудлардаги мева ва гулларни совуқ уришига олиб келган бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь