Ўзбекистоннинг икки вазири ҳам мукофот олди
Жамият
−
24 Август
12278Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.
Фармонга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Авезимбетович Шарипов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Шунингдек, Спорт вазири Адҳам Илҳомович Икромов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими фахрий унвони билан тақдирланди.
Маълумот учун, Адҳам Икромов асли мутахассислиги шифокор бўлиб, Спорт вазирлиги раҳбарлигига 2022 йил 30 декабрда тайинланган. Муқаддам 2009 йилдан 2012 йилгача ва 2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири сифатида фаолият юритган. Қўнғиротбой Шарипов эса 2024 йил 2 февралдан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири вазифасига киришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли эстрада хонандаси Севара Назархон Ўзбекистон Республикаси халқ артисти ҳамда Озода Нурсаидова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси